Янги таҳрирдаги Фуқаролик кодекси лойиҳасининг муҳокамасида иштирок этилди

01.04.2021

"ESTE" адвокатлик фирмасининг шериги адвокат Жахонгир Сотиболдиев 2021 йил 31 март куни Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги томонидан ташкил этилган "Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг янги таҳрири лойиҳаси: номоддий неъматлар, интеллектуал мулк ҳуқуқи” мавзусидаги онлайн-давра суҳбатида иштирок этди.

Тадбирда сўзга чиққан бир қатор олимлар ва амалиётчилар қаторида адвокат Ж.Сотиболдиев кодекс лойиҳасининг интеллектуал мулк масалаларини тартибга солувчи нормалари юзасидан ўзининг мулоҳазаларини билдирди ҳамда мутлақ ҳуқуқларнинг ҳимоя қилиш тизимини мустаҳкамлашга қаратилган таклифлари билан ўртоқлашди.

← Орқага