Тошкент шаҳридаги «ESTE» адвокатлик фирмаси Ўзбекистонда ва хорижий мамлакатлар ҳудудида йирик ва ўрта бизнесга малакали юридик хизматлар кўрсатади. Шу билан бирга, фирма адвокатлари жиноий, маъмурий ва фуқаролик ишлари бўйича самарали ҳуқуқий ёрдам беради.

«ESTE» адвокатлари ўзларининг чуқур назарий билимлари ва амалий тажрибасига таяниб энг мураккаб муаммоларнинг ечимини топиб бера олади. 

ИҚТИСОДИЙ АМАЛИЁТ

Ташкилотнинг кундалик фаолиятида юзага келаётган юридик масалаларни ҳал қилиш

Контрагентлар ва назорат қилувчи идоралар билан муносабатларда ташкилотнинг манфаатларини ифодалаш

Судгача бўлган ва суд-даъво тартибидаги ишларни юритиш

Иқтисодий судларда ташкилотнинг манфаатларини ҳимоя қилиш

Интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни рўйхатдан ўтказиш ва улар бўйича шартномаларни расмийлаштириш

Интеллектуал мулкни турли тажовузлардан маъмурий тартибда ва суд орқали ҳимоясини таъминлаш

Хорижий инвесторларни ҳар томонлама ҳуқуқий ҳимоя қилиш

Ҳуқуқни қўллаш амалиётини ҳисобга олган ҳолда муаммоларнинг самарали ҳуқуқий ечимларини ишлаб чиқиш

Ижро ишини тўлиқ кузатиш ва унинг устидан жорий назоратни таъминлаш

Муаммоли ижро ҳужжатлари бўйича қарздорликни ундириш

ФУҚАРОЛИК АМАЛИЁТИ

Вазиятни ва мавжуд ҳужжатларни таҳлил қилиш асосида юридик маслаҳат бериш ва ҳуқуқий жиҳатдан баҳолаш

Муаммони ҳал қилишга қаратилган амалий тавсияларни ишлаб чиқиш

Ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш (шартнома ва келишувлар, ариза ва шикоятларни тайёрлаш)

Қонунчилик талаблари ва шаклланган амалиётни ҳисобга олган ҳолда ҳуқуқий ҳужжатларни экспертиза қилиш ва қайта ишлаш

Иш берувчи билан муносабатларда ходимнинг ҳуқуқ ва эркинликларини юридик хизмат қилиш

Маъмурий идоралар ва судларда ходимнинг манфаатларини ҳимоя қилиш

Оила ва уй-жой низоларини ҳал қилиш

Кўчмас мулкни ҳуқуқий ҳимоя қилиш

МАЪМУРИЙ АМАЛИЁТ

Суриштирув ва дастлабки терговда энг мақбул ҳуқуқий позицияни ишлаб чиқиш

Процессуал ҳаракатлар давомида манфаатларни ҳимоя қилиш

Судланувчи, гумонланувчи, айбланувчиларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларга зарур юридик ёрдамни кўрсатиш

Жиноят процессининг бошқа иштирокчилари, шу жумладан, гувоҳ, жабрланувчи, фуқаровий даъвогар ва жавобгарнинг манфаатларини ҳимоя қилиш

Процессуал мажбурлов чораларининг қўлланилиши устидан шикоят қилиш

Процессуал ҳужжатларни тайёрлаш (шикоят, ариза, илтимоснома)

ЖИНОИЙ АМАЛИЁТ

Маъмурий ҳуқуқбузарлик бўйича иш юритув доирасида ҳуқуқларни ҳимоя қилиш

Давлат идоралари билан бахсларда жисмоний ва юридик шахсларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш

Маъмурий ва бошқа оммавий муносабатларда жисмоний ва юридик шахсларнинг бузилган ёки низолашилаётган ҳуқуқлари, қонуний манфаатлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш