ҲУҚУҚИЙ ҲУЖЖАТЛАР НАМУНАЛАРИ

СУДЛАР ТЎҒРИСИДА МАЪЛУМОТЛАР

  • Фуқаролик ишлари бўйича вилоят бўғини судлари (uz) Юклаш Сайтда ўқиш
  • Фуқаролик ишлари бўйича туман бўғини судлари (uz) Юклаш Сайтда ўқиш
  • Фуқаролик ишлари бўйича судлар юрисдикциясининг ҳудудлари (uz) Юклаш Сайтда ўқиш
  • Жиноят ишлари бўйича вилоят бўғини судлари (uz) Юклаш Сайтда ўқиш
  • Жиноят ишлари бўйича туман бўғини судлари (uz) Юклаш Сайтда ўқиш
  • Вилоят бўғини маъмурий судлари (uz) Юклаш Сайтда ўқиш
  • Туман бўғини маъмурий судлари (uz) Юклаш Сайтда ўқиш
  • Вилоят бўғини иқтисодий судлари (uz) Юклаш Сайтда ўқиш
  • Туман бўғини иқтисодий судлари (uz) Юклаш Сайтда ўқиш
  • Иқтисодий судлар юрисдикциясининг ҳудудлари (uz) Юклаш Сайтда ўқиш
  • КЎП БЕРИЛАДИГАН САВОЛЛАР

    Кўпчиликни адвокат хизматларининг қиймати қизиқтиради. Бу саволга аниқ бир жавоб йўқ. Адвокатга тўланадиган ҳақ миқдори қонун ҳужжатларида кўрсатилмаган, у тарафларнинг келишувига кўра белгиланади. Бироқ, бу борада муайян амалиёт шаклланган – адвокатга иш ҳақи ишнинг таснифи ва мураккаблигидан келиб чиққан ҳолда тўланади. Одатда иқтисодий ва жиноий ишлар бўйича кўрсатиладиган юридик ёрдам учун кўпроқ пул тўланади, маъмурий ва фуқаролик ишлари бўйича эса камроқ.

    У ёки бу адвокатлик фирмаси ёки муайян адвокат билан шартнома тузишдан олдин қуйидагиларга эътибор қаратиш мақсадга мувофиқ. Яхши адвокат иш вақтида расмий услубда кийинади ва тартиблилиги билан ажралиб туради. Мутахассис малакали ва виждонли бўлса биринчи учрашувдан бошлаб иш билан чуқур танишишга ҳаракат қилади, диққат билан тинглайди ва аниқлаштирувчи саволларни беради. Яхши адвокат ишнинг ижобий якунланишига ҳеч қачон кафолат бермайди, у фақатгина зарур натижага эришиш имкониятларини баҳолайди.

    Саволингизни сайтимизнинг "Фойдали" бўлимида ёзма равишда баён қилган ҳолда адвокатларимизнинг бепул ҳуқуқий маслаҳатини олишингиз мумкин.

    «ESTE» адвокатлик фирмаси ўз олдига энг етук кадрларни адвокатура соҳасига жалб қилиш ва тарбиялаш мақсадини қўйган. Биз адвокат, адвокат ёрдамчиси ёки адвокат стажери ўринларини ёҳуд стажировка дастурини таклиф қилишимиз мумкин. Агар Сиз ўз кучингизга ишонсангиз, илтимос, ўз резюмеингизни бизга юборинг ва мутахассисларимиз Сиз билан боғланади.

    Бепул маслаҳат

    Сиз "ESTE" адвокатлик фирмасининг бепул юридик маслаҳатини онлайн тартибда олишингиз мумкин.

    Мазкур шаклни тўлдиринг ва қисқа вақтда мутахассисларимиз ўз тавсияларини беради.